Ўзбекистон | 11:47 / 16.06.2022
10560
2 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия қўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириши белгиланди

Фото: Kun.uz

“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қўриқлаш фаолияти асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • жисмоний шахслар ҳаёти ва соғлиғини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
  • жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
  • қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
  • юридик шахслар қўриқланадиган объектларида назорат ўтказиш ва объект ички режимларини таъминлаш.

Қўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсатини Миллий гвардия амалга оширади. Қўриқлаш фаолиятини чет давлатлар жисмоний шахслари ва ташкилотлари, жумладан хусусий ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича шартнома асосида қўриқлаш фаолиятини Миллий гвардия амалга оширади. Қўриқлаш шартномасига мувофиқ қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қўриқланадиган объектга етказилган зарар ўрнини тўлиқ қоплаши шарт.

Давлат органлари қўриқлаш бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.

Мавзуга оид