Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 5 ойда хорижга 335 млн долларлик мева ва сабзавотлар сотди
Ўзбекистон 5 ойда қанча мева ва сабзавотлар экспорт қилгани тўғрисида маълумот берилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон қиймати 335 млн АҚШ долларига тенг бўлган 615,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 5 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
- мева ва резаворлар – 61 минг тонна;
- қуритилган мева ва резаворлар – 17,6 минг тонна;
- сабзавотлар – 498 минг тонна;
- карам – 127,8 минг тонна;
- помидор – 41,4 минг тонна;
- узум – 10,1 минг тонна;
- майиз – 32,8 минг тонна;
- ерёнғоқ – 9,4 минг тонна;
- тарвуз-қовун – 4,1 минг тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 20,5 млрд долларга тенг бўлгани хабар қилинганди.
Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт – 8,3 млрд долларни ташкил этди. Бунда, маҳсулотлар 7,2 млрд доллар, хизматлар 1,1 млрд доллар олиб келган.
Импортга 12,2 млрд доллар сарфланган. Бунда, маҳсулотларга 11,2 млрд доллар кетган бўлса, хизматларга 930 млн доллар сарфланган.
Мавзуга оид
14:58 / 14.01.2026
Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозори кескин ўсиш қайд этди
09:22 / 14.01.2026
Репетиторлик, тил курслари ва боғча хизматлари қимматлашди
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
15:21 / 12.01.2026