Бу йилги тест ёпиқ биноларда ўтказилиши кутилмоқда
Бу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта ёпиқ биноларда ўтказилади. Бу ҳақда ДТМ ЎзА аудиочатида маълум қилган.
Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.
Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев эса «Дарё» сўровига жавобан жорий йилда ДТМ тест синовлари ўтказилишининг икки хил вариантига тайёргарлик кўрилаётганини, агар эпидемиологик ҳолат барқарор бўлиб турса, тест жараёнлари ёпиқ биноларда ўтказилишини маълум қилган. Бунинг учун республика бўйлаб 85 та бино тайёрланмоқда. Агар вазият ўзгарса, 53 та очиқ жойда тест ўтказиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус чекловлари туфайли 2020 ва 2021 йилларда тест синовлари стадионлар ва бошқа очиқ майдонларда ўтказилганди.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023