2022 йилнинг 21 июнь куни Golden House компанияси ўзининг флагман лойиҳаси – Infinity турар жой мажмуасини тақдим этди. Тадбир янги савдо офисида бўлиб ўтди, унда таниқли тадбиркорлар, жамоат арбоблари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.

Тадбир ташкилотчилари Infinity бренди идеологиясини сотув офисининг ичида турли зоналарни ташкил этиш ва уларнинг ҳар бирида мини-спектакллар намойиш этиш орқали кўрсатди.

Тадбирда акробатлар, виртуоз скрипкачилар, оловли шоу ва рақслар намойиш этилди. Golden House'ни табриклаш учун Москвадан учиб келган AʼStudio гуруҳининг чиқиши кечанинг кульминацион нуқтаси бўлди.

Дастур доирасида компания директори Городецкий Авраам Петрович ва тижорий раҳбар Болдин Алексей Викторович йиғилганлар билан суҳбатда бўлишди. Бренднинг моҳиятини кўрсатиб берадиган ва лойиҳани функционал тўлдирадиган тақдимот ва видеолавҳалар тақдим этилди.

Infinity лойиҳаси mixed use форматида амалга оширилмоқда ва мажмуадаги бешта яшаш уйлари, саккизта сити-вилл, савдо маркази, «А» тоифасидаги иккита бизнес-марказдан иборат. Лойиҳанинг ўзгачалиги унинг ажойиб жойлашуви, Британиянинг таниқли Chapman Taylor меъморлари муаллифлигидаги замонавий архитектура ечимлари, Face ID ва автомобиль рақамини автоматик тарзда таний олиш имкониятига эга «ақлли уй» инновацион технологик ечими ҳамда видеокамерани планшет ёки смартфонга индивидуал созлаш имкониятига эга видеодомофон билан изоҳланади.

Турар жой мажмуасидаги апартаментлар 40 квадрат метрдан 130 квадрат метргача бўлган катта диапазонда бўлиб, шунингдек, бу ерда индивидуал бассейн ва очиқ террасали эксклюзив пентхауслар мавжуд, биринчи қаватлар эса савдо дўконлари учун мўлжалланган.

Мажмуа ичида теннис зоналари, сув объектлари, сайр қилиш йўлакчалари ва ўйин майдончаларига эга машинасиз ландшафт ҳовли бўлади. Мажмуа резидентларининг автомобиллари икки даражали ерости автотураргоҳига жойлаштирилади.