1 июлдан Asialuxe Travel Бодрумга ушбу мавсумдаги биринчи тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирган.
Asialuxe Travel Туркиянинг энг ҳашаматли курортларидан бирига қандай етиб олиш, қаерда тўхташ ва у ерда нималар билан шуғулланиш мумкинлиги ҳақида айтиб беради.

Бодрум. У қандай?
Бодрум — бу Мугла провинциясидаги Эгей денгизининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган ярим орол.
Ушбу шаҳарни энг премиум шаҳарлардан бири, деб аташ мумкин. Айнан Бодрумда кўпинча сиёсатчи ва машҳур кишилар, шунингдек, ўз яхталарида келадиган VIP-сайёҳлар дам олади.
Ушбу шаҳар ҳам хотиржамлиги, ҳам ёрқин тунги ҳаёти билан ҳайрон қолдиради: Бодрумнинг тунги клублари, бар ва ресторанлари ташриф буюрувчиларни қандай қилиб хурсанд қилиш ва дам олишингизни унутилмас қилишни билишади.

Бодрумнинг табиати ва иқлими
Бодрум Эгей денгизи қирғоғида жойлашган. Бу ердаги пляжлар дунёдаги энг тоза пляжлардан ҳисобланади ва Мовий байроқ билан белгиланган (энг тоза сувга эга пляжлар белгиланадиган сифат белгиси): қумли ва тошли. Денгизга қиялик орқали тушилади – катталар ва кичкинтойлар учун денгизда чўмилиш қулай.
Бодрум табиати ноёб, чунки у тоғлар ҳамда кўплаб игнабаргли дарахтлар, сарв ва қарағай ўрмонлари орасида жойлашган. Бу ернинг об-ҳавоси қанчалик тоза ва фойдали эканлигини тасаввур қиляпсизми?
Иқлим жуда юмшоқ, ҳатто ёз фаслида ҳам дим ва жазирама об-ҳаво бўлмайди.
Шаҳар гуллар, оқ уйлар ва ингичка кўчалар билан тўла – сеҳрли муҳит ва маҳаллий колорит.

Қандай меҳмонхоналарни танлаш керак?
Бодрумда Анталия тоифасидаги, яъни катта кўп қаватли меҳмонхоналар кам. Бу ушбу ҳудуднинг яна бир ўзгача жиҳати. Бу ерда кичик ва шинам меҳмонхоналар, бутик-меҳмонхоналар ва luxury-меҳмонхоналар кўп.
















