Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобил йўлларида сифатсиз қурилиш ишларини олиб борган 7 та буюртмачига 468 млн сўм тўлаб берилмади
Автомобил йўлида сифатсиз қурилиш-монтаж ишларини олиб борган 7 та буюртмачига 468 млн 69 минг сўм тўлаб берилмади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзйўлинспекция" бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан келиб тушган 67 та мурожаат жойига чиқиб ўрганилди.
31 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган 3 та ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
7 та ҳолат бўйича 468 млн 69 минг сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисобдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабнома киритилди. Билдирилишича, шунча миқдордаги пул – ишлар сифатсиз бажарилгани боис, тўлаб берилмайди.
Қолган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли қонуний чоралар кўрилган. Мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар қўллаш ва келтирилган зарарни қоплаш бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 147-моддаси 1-қисми асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.
Мавзуга оид
12:26 / 22.02.2025
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023