Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Педагогика йўналишидаги талабаларга ҳафталик ўқув машғулотлари бўйича «4+2» тартиби белгиланди
Президент “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан дарслар 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилиши таъминланади.
Ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедралари камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасалар бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.
2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМлар қарорга иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. Иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
Мавзуга оид
14:39 / 09.09.2025
Боғча тарбиячилари ишидан ажралмаган ҳолда бакалавр даражасини олиши мумкин бўлади
13:36 / 08.09.2025
Педагогик синфлар ташкил этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди
12:12 / 29.04.2025
Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди
16:41 / 03.11.2024