Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳарбий разведкаси: Россия илк бор Беларус осмонидан туриб зарба берди
25 июнга ўтар кечаси Россиянинг Ту-22М3 русумли бомбардимончи самолётлари Украинанинг Киев, Черниҳив ва Суми областлари бўйлаб авиазарбалар йўллаган. Украина мудофаа вазирлиги разведка бошқармасига кўра, бу вақтда самолётлар Беларус ҳаво кенглигида туриб ҳаракатланган.
«Бунинг учун олтита Ту-22М3 самолёти ҳаракатланган, улар 12 дона Х-22 қанотли ракеталари учирган. Ракеталарни учириш жойи — Украина давлат чегарасидан тахминан 50-60 километр масофада, Петриков шаҳри ҳудуди», — дея тасдиқлайди ҳарбий разведка.
Украин ҳарбийлари маълумотига кўра, бу Россия Украинага тўғридан тўғри Беларус ҳудудидан туриб авиазарба йўллаши билан боғлиқ илк ҳолатдир. «Бугунги зарбалар Кремлдаги ҳукумат Беларусни Украинадаги урушнинг бевосита иштирокчисига айлантириш ҳаракатлари билан боғлиқ», дейилади разведка бошқармаси баёнотида.
РФ мудофаа вазирлиги 25 июн кунги ҳисоботида Киев, Черниҳив ва Суми областларига авиазарбалар берилгани тўғрисида эслаб ўтмаган.
Мавзуга оид
20:01 / 02.06.2026
Киев ва Днипрога зарба. Қурбонлар сони ошмоқда
12:59 / 02.06.2026
Россия Украина бўйлаб 73 та ракета ва юзлаб дрон учирди: камида 11 киши ҳалок бўлди
20:25 / 01.06.2026
Россияда янги режа: масофавий уруш
19:37 / 01.06.2026