Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимлик Тошкентнинг 12 та тарихий дарвозаси бўйича дастлабки эскизларни намойиш этди
Тошкент шаҳрининг тарихий дарвозаларини қайта тиклаш бўйича ишчи гуруҳ ўз ишини давом эттирмоқда.
24 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Довруқов раислигида Тошкент шаҳрининг 12 та тарихий дарвозаларини қайта тиклаш бўйича ишчи гуруҳи навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув биринчи қисмида концептуал масалалар муҳокама қилинди. Улардан асосийлари:
- туристик диққатга сазовор жойлар ва объектларнинг тарихий жиҳатдан ҳаққонийлигини бирлаштириш, тарихий мувофиқликка интилиш ва қадимги дарвозага шартли равишда ўхшаш замонавий иншоотни қуриш;
- дарвозалар ўрнида қурилмалар мавжудлиги, тарихий жойлашувга қатъий риоя қилиш кераклиги ёки дарвозани бўш жойга кўчириш лозимлиги;
- қурилган дарвозаларни атрофдаги бинолар, йўллар, боғлар, каналлар билан оптимал тарзда бирлаштириш;
- дарвоза битта бино ёки ўз ичига музейлар, қўриқчилар ҳайкаллари, ёдгорликлар дўконлари, ҳунармандлар расталари ва бошқа тегишли инфратузилмага эга сайёҳлик мажмуаси.
Тадбир иккинчи қисмида “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг” компанияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар кўриб чиқилди. Компания таклифларини келгуси иш учун замин сифатида қабул қилишга қарор қилинди.
Тошкентнинг 12 та дарвозасини қайта тиклаш лойиҳаси Ўзбекистон президентининг “2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги давлат дастурига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 26.12.2025
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
23:34 / 25.12.2025
Тошкент шаҳри учун дизайн-код ишлаб чиқилди
16:25 / 25.12.2025
“Ўзавтойўл” биноси 242 млрд сўмга сотилди
11:56 / 25.12.2025