Испания Ўзбекистонда элчихона очишни режалаштирмоқда
Испания дастлаб Тошкентда доимий дипломатик миссияси таъсис этиб, кейинроқ элчихона очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов маълум қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, кеча, 27 июнь куни Владимир Норов ва Испания Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Маркос Гомес Мартинесни қабул қилди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон-Испания сиёсий мулоқотни фаоллаштириши, турли даражадаги ташрифлар ташкил этиш, халқаро институтлар доирасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш, Афғонистон масаласи бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш масалаларини муҳокама қилган.
Маркос Гомес Испания Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлат деб билишини ва республикада амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Шунингдек, Ўзбекистонда Испания университетларининг филиаллари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини очиш, испаниялик мутахассислар ва ўқитувчиларни Ўзбекистонга жалб этиш масалалари муҳокама қилинган.
27 июнь куни, шунингдек Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ҳам Испания элчиси билан учрашиб, Афғонистондаги вазият ва бу мамлакатга ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилди.
Мавзуга оид
12:33 / 25.09.2024
Ўзбекистоннинг Тел-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтиришни тавсия қилди
20:44 / 03.09.2024
Швейцария 33 йилдан кейин Ироқдаги элчихонасини қайта очди
18:12 / 27.08.2024
Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
23:19 / 02.08.2024