Қайд этилишича, сув сизиб чиқиши сабабли бекатдаги 2-вестибюлнинг бир қисми вақтинча ёпиб қўйилган.

Ҳозирда «Тошкент метрополитени» ДУК ҳамда «Тошиссиққуввати» масъул ходимлари томонидан керакли ишлар амалга оширилаётгани айтилади.

«Муаммо бартараф этилмоқда», дейилади метрополитен маъмурияти маълумотида.

Бундан олдин Тошкент метроси ерусти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги камайтирилгани хабар қилинганди.