28 июн куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Кременчугдаги «Амстор» савдо маркази ўққа тутилишини муҳокама қилиш учун шошилинч йиғилиш чақирди - бу ҳужум оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган. Йиғилишда Украина президенти Володимир Зеленский чиқиш қилиб, Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат сифатида тан олишга чақирди. Худди шу вақтда Туркия НАТО саммитида Швеция ва Финландиянинг альянсга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади, Болгария эса 70 нафар россиялик дипломатлар чиқариб юборилишини эълон қилди. АҚШ Россияга қарши янги санкциялар жорий этди. Бу чекловлар яна 57 киши (жумладан Тина Канделаки) ва 100 дан ортиқ компанияни (жумладан «Камаз») қамраб олади. 

Чапдан ўнгга (орқа қатордан бошлаб): НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Финландия президенти Саули Ниинисто, Швеция бош вазири Магдалена Андерссон, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, финнлар ТИВ раҳбари Пекка Ҳаависто ва шведлар ТИВ раҳбари Анн Линде Туркия Финландия ва Швеция НАТОга аъзо бўлишига розилик билдирган меморандумни имзоламоқда. Фото: AP Photo/Bernat Armangue

Қуйида 28 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Одесса

Leszek Szymanski / EPA / Scanpix / LETA

Одесса яқинида украин армиясининг дала лагери. Россия босқини бошланганидан буён шаҳарнинг ўзида ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаган, аммо ҳудуд доимий равишда ракета зарбаларига учрамоқда. 

Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

«Амстор» савдо марказидаги супермаркетнинг ёниб кетган токчалари, 27 июн куни бу ерга россияликларнинг Х-22 қанотли ракетаси келиб тушди. Россия томони баёнотида акси айтилаётганига қарамай, ҳужум вақтида савдо маркази ишлаб турган ва одамлар гавжум бўлган. Камида 20 киши ҳалок бўлди, яна 40 нафарга яқин киши бедарак йўқолган.