Авиакомпания хабарига кўра, 2022 йил 2 августдан 28 октябргача HY421/422 Тошкент - Деҳли - Тошкент қатнови жадвали сешанба ва жума кунлари янги жадвал бўйича амалга оширилади.
Янги жадвал қуйидагича кўринишга эга (маҳаллий вақт):
- Тошкентдан жўнаб кетиш: 01:10 (02:30 ўрнига);
- Деҳлига етиб бориш: 04:40 (06:00 ўрнига);
- Деҳлидан жўнаб кетиш: 06:10 (08:30 ўрнига);
- Тошкентга етиб бориш: 08:40 (11:00 ўрнига).
Бундан олдин Uzbekistan Airways Сеулга парвозлар сонини кўпайтираётгани хабар қилинганди.












