Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2 июл куни ҳарорат 45 даражагача кўтарилади
Республика Гидрометеорология маркази 2 июл, шанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 38-43 даража, баъзи жойларда 45 даража иссиққача бўлади
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.