Самарқандда майнинг фермаси ташкил этиб, ноқонуний криптовалюта ишлаб чиқарган электр тармоқлари корхонаси ходими ушланди
Нотурар бинода майнинг ферма учун мўлжалланган 64 дона “Antminer L3 S9” моделли қувват манбаи, 5 дона сервер қурилмалари ҳамда 1 дона wi fi роутер борлиги аниқланган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ДХХ вилоят бошқармаси, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қўшработ туманида ўтказилган тезкор тадбирда туманнинг Қўрғон маҳалласида яшовчи, туман электр тармоқлари корхонаси электромонтёри бўлиб ишлаб келаётган Ш.Х. га тегишли нотурар бинонинг юқори кучланишли электр тармоғига улангани шубҳа уйғотган.
Тадбир давомида, мазкур бинода криптовалюта ишлаб чиқариш учун ноқонуний майнинг ферма ташкил қилингани аниқланган.
Нотурар бино кўздан кечирилганда майнинг ферма учун мўлжалланган жами 64 дона “Antminer L3 S9” моделли қувват манбаи, 5 дона сервер қурилмалари ҳамда 1 дона wi fi роутер мавжудлиги аниқланиб, ушбу қурилмалар холислар иштирокида расмийлаштирилган.
Ушбу фермада амалга оширилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар оқибатида “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖга Ш.Х. томонидан 1 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани ҳисобланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
11:36 / 16.11.2024
1 дона Bitcoin 1 кило олтиндан қиммат. Нархлар нега кескин ошди?
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
11:36 / 04.08.2024