«Хайрихоҳ ва бағрикенг бўлинг!» — ҳожилар ва элликбошиларга тавсиялар
Зиёратчиларга йўл-йўриқ кўрсатиб борувчи элликбошилар ўзларининг гуруҳларидаги мусулмонларга илм ва тажрибалари билан хизмат кўрсатишга масъулдир. Ҳажга борган кишилар эса аввало мақсадни аниқ қилиб олиши ва асосий ибодатдан чалғитувчи амаллардан сақланишлари лозим, дейди Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.
Kun.uz ҳаж ибодати, унинг ҳикматлари, ҳожиларга бериладиган савоблар, Ҳаж қилишдаги ният ҳамда ушбу улуғ зиёратга доир халқимизни қизиқтирган масалалар юзасидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат уюштирди.
— Ҳозир Ҳажга кетаётган зиёратчиларни йўл-йўриқ кўрсатиб олиб борадиган элликбошилар бор. Буларнинг масъулияти қандай бўлади?
— Уларнинг масъулияти ўзларининг гуруҳларидаги мўмин-мусулмонларга уларнинг амаллари тугал-баркамол бўлиши учун керакли барча хизматларни тақдим қилишлари, ўз илм ва тажрибалари билан хизмат кўрсатишлари лозим. Зиёратчиларни Умра қилдириш, Ҳаж амалларида зикрларни ўргатиб туриш, саволларга жавоб бериш ва энг асосийси, самимий хайрихоҳ бўлиши керак. Расулуллоҳ алайҳиссалом «Ҳар биринглар раҳбарсизлар ва қўл-остингиздагиларга масъулсизлар», – деганлар.
Ҳажга борадиган кишиларга тавсия шуки, аввало Ҳажга боришдан олдин мақсадни аниқ қилиб олиш керак. У ерга қозон кўтариб бориб, овқат қилиб юришади. Бу зиёратчини асосий мақсаддан чалғитади. Шунингдек, у ерда савдо қилиш мумкин, лекин асосий амалга айланмаслиги керак.
Иккинчи муҳим нарса, Ҳажга борганда бағирни кенг қилиш керак. Борганда кўпчилик кишиларимизда сафарга чидамсизлик кўринади. Бетоқатликдан ҳаммани безовта қилаверади. Ҳажда биров сизга қўполлик қилса ҳам, унга яхши муомала билан жавоб қайтариш керак.
Бир куни Мадинаи Мунавварада намоз ўқиётгандим. Тугатиб, ўрнимдан туриб, орқамдаги одамнинг бошини эзиб олдим. Намоздан кейин ундан узр сўрамоқчи бўлсам, у мен томонга яқин келиб сажда қилгани учун узр сўраб кетди. Ҳажда ана шундай ахлоқда бўлишимиз лозим.
Тўлиқ суҳбат билан юқоридаги видеода танишиш мумкин.
Фаррух Абсаттаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси Абдуқодир Тўлқинов.
Видеолавҳа ва мақоладаги диний матнлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли экспертиза хулосалари асосида тайёрланган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия деярли барча демографик статистикани махфийлаштирди
Жаҳон | 23:25 / 05.07.2025
-
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил энергия» йўлаги бўйича қўшма корхона ташкил этди
Иқтисодиёт | 23:07 / 05.07.2025
-
Буюк Британия Сурия билан дипломатик муносабатларни тиклади
Жаҳон | 22:45 / 05.07.2025
-
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жамият | 22:35 / 05.07.2025
Мавзуга оид

10:38 / 12.06.2025
Ўзбекистонлик ҳожилар 12 июндан ватанга қайтишни бошлайди

13:53 / 07.06.2025
2025 йилги Ҳаж мавсуми: 1,6 миллион зиёратчи ва оқимнинг камайиши сабаблари

18:04 / 05.05.2025
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди

22:49 / 20.05.2023