12:45 / 03.07.2022
19102

Қорақалпоғистон ва Қозоғистон ўртасида темирйўл қатнови рейси бекор қилинди

«Нукус—Бейнеу—Нукус» йўналишида қатновчи халқаро йўловчи поездининг 3 кунги битта рейси бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар берди.

«Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишида қатновини амалга оширадиган 647/648-сонли халқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинади. Харид қилинган чипталарнинг суммаси тўлиқ қийматда ўз эгаларига қайтариб берилади», дейилади хабарда.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти келтирилган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги айтилган.

Бундан олдинроқ Қўнғиротдаги «Довуд ота» пости орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида фуқаролар, автомобиллар ва юклар ҳаракати вақтинча тўхтатилгани хабар қилинганди.

Мавзу
Қорақалпоғистондаги намойишлар
1-2 июл кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳрида тартибсизликлар кузатилди. Миллий гвардия ходимлари билан тўқнашувларда 200 дан ортиқ киши яраланган, 18 киши ҳалок бўлган.
Барчаси
Top