Алишер Усмонов рафиқаси Ирина Винер билан ажрашиш ҳақидаги аризасини қайтариб олди
Москва шаҳрининг Крилатское туман судьяси миллиардер Алишер Усмонов ва бадиий гимнастика бўйича Россия миллий жамоаси бош мураббийи Ирина Винер ўртасида никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ариза бўйича кўриб чиқилаётган ишни тўхтатди.
«Даъвогар томонидан даъво талабидан воз кечилиши сабаб фуқаролик ишини кўриб чиқиш тўхтатилади», деб судья Борис Сафарин сўзларини келтирмоқда «РИА Новости».
Иш бўйича дастлабки эшитувлар 1 ой олдин ўтказилган ва унда Усмонов ва Винер эмас, балки уларнинг юристлари иштирок этган. Томонлар шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида ишни ёпиқ ҳолатда кўриб чиқишни сўраган, суд ҳам бунга рози бўлган.
«Baza» нашрининг ёзишича, жуфтликнинг никоҳи бекор қилинган. Нашрга кўра, 4 июл куни Москвадаги Кунцевск ФҲДЁси Усмонов ва Винернинг никоҳи бекор бўлганини қайд этган. Жуфтлик муносабатларини судсиз бекор қилиш бўйича бир қарорга келган.
Россия қонунларига кўра, агар вояга етмаган фарзандлар бўлмаса, никоҳни бекор қилиш учун судга мурожаат қилиш шарт эмас. Бунда масалани ФҲДЁ орқали ҳам ҳал қилиш мумкин. Судга ариза берилиши сабаби эса эр-хотиндан бирининг ажрашишга рози эмаслигини англатади. Биргаликда эришилган мулкни тақсимлаш масаласи эса никоҳдан ажратиш жараёнида кўтарилмайди. У эр ва хотин ўртасида судсиз ҳал қилиниши ёки алоҳида суд маҳкамасида кўриб чиқилиши мумкин.
Суд иши картотекасидан маълум бўлишича, никоҳни бекор қилиш бўйича аризани Усмонов берган. РИА Новости билан бўлган суҳбатда Винер «Агар ҳаммаси тинч ҳал этилса, агар ҳаммасини келишиб олсак, ҳеч қандай изоҳ берилмайди», деган.
Ҳозирча томонлар ажрашиш ҳақидаги қарор бўйича батафсил изоҳ бермаган.
Маълумот учун, қиличбозлик билан шуғулланган наманганлик Алишер Усмонов ва бадиий гимнастика билан шуғулланган самарқандлик Ирина Винер Тошкентда танишган. Жуфтлик 1992 йил турмуш қурган. Уларнинг фарзанди йўқ.
Мавзуга оид
17:38 / 04.11.2024
Германияда Алишер Усмоновга нисбатан тергов тўхтатилди
20:49 / 29.10.2024
Алишер Усмонов яна Халқаро қиличбозлик федерацияси раҳбари бўлиши мумкин
15:10 / 14.10.2024
Bild: Усмонов ARD журналисти устидан прокуратурага ариза берди
21:22 / 01.10.2024