Шу туманнинг А.Навоий кўчасида истиқомат қилувчи Д.Н. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 18 июнь кунидан 19 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган, умумий қиймати 1 млн 250 минг сўм бўлган 500 дона чинни ликопни ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ғ.И. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.