Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 20 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Қозоғистонда ушланди
Қасддан одам ўлдириш жиноятини содир қилганликда гумонланиб, тергов органларидан яшириниб юрган аёл Қозоғистонда қўлга олинган.
Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўтказилган «Зарбдор» тезкор-профилактик тадбири давоми ўта оғир турдаги жиноят содир этгани учун қарийб 20 йилдан буён қидирувда бўлган аёл ушланган.
Қайд этилишича, 11 июнь куни вилоят ички ишлар бош бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Қозоғистон Республикаси полицияси билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида аёл Шимкент шаҳри ҳудудида қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Маълум бўлишича, 1962 йилда туғилган Ф.У. Қибрай туманида яшаган ва Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан 2003 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Аммо ўтган давр мобайнида тергов органларидан яшириниб юрган.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
18:53 / 10.06.2026