6 июль куни Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси Минералние Води – Урганч – Минералние Води йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширди. SSJ-100 самолёти бортида 92 йўловчи билан Урганч халқаро аэропортига қўнди. 

Анъанага кўра, илк йўловчи парвозини амалга оширган ҳаво кемаси сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.

Минералние Води – Урганч – Минералние Води йўналиши бўйича парвозлар мунтазам равишда SSJ-100 самолётларида ҳафтада бир марта, чоршанба кунлари амалга оширилади. 

Шунингдек, яқин келажакда авиакомпания Минералние Води шаҳридан Тошкентга ҳам парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.