Илон Маск Twitter'ни сотиб олишдан бош тортди
Ижтимоий тармоқ уни судга беради.
Америкалик миллиардер Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олиш фикридан қайтганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маскнинг юристлари берган изоҳда айтилишича, Twitter тармоқдаги сохта аккаунтлар ва спам-ботлар ҳақида юборилган “кўплаб сўровларга жавоб бера олмаган ёки жавоб беришдан бош тортган”.
Шунингдек, харидор томоннинг даъвосича, тармоқ юқори лавозимли раҳбарларини ва иқтидорларни танлаб олувчи гуруҳнинг учдан бирини ишдан бўшатиб юборган.
Шу омиллар сабаб бизнесмен 44 млрд долларлик харид бўйича шартларнинг бир нечтаси Twitter томонидан бузилган деб ҳисобламоқда.
Бу янгилик ортидан Twitter акциялари 7 фоизга арзонлади.
Бунга жавобан Twitter директорлар кенгаши раиси Брет Тейлор Илон Маскни судга беришини маълум қилди.
“Twitter директорлар кенгаши Маск билан келишилган сумма ва шартларда савдони якунламоқчи”, – деди Тейлор.
Келишув шартларида, харидни амалга ошириш барбод бўлган тақдирда Маск 1 млрд сўм жарима тўлаши лозимлиги белгиланган.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
14:15 / 10.11.2024
Трамп Зеленский билан «илиқ ва ёқимли» суҳбат ўтказган. Унда Маск ҳам иштирок этган
23:39 / 08.11.2024