4-8 июл кунлари Андижон шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийларининг икки мамлакат чегарасини демаркация қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари бўйича навбатдаги маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

Томонлар давлат чегаралари демаркацияси жараёнини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ва техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Учрашув дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди”, дейилади хабарда.

Муҳокамалар якунида протокол имзоланган. Келгуси учрашув Қирғизистон ҳудудида бўлиб ўтади.