Жамият | 12:47 / 10.07.2022
15657
2 дақиқада ўқилади

«Мабрур Ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир» – Ҳожиларга қандай савоблар ваъда қилинган?

«Ҳадисларда ким Ҳаж қилса-ю, унда фисқу фужур нарсаларга аралашмаса ва биров билан тортишмаса, Ҳаждан онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз қайтади, дейилган», - дейди Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид.

Kun.uz Ҳаж ибодати, унинг ҳикматлари, ҳожиларга бериладиган савоблар, Ҳаж қилишдаги ният ҳамда ушбу улуғ зиёратга доир халқимизни қизиқтирган масалалар юзасидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат уюштирди.

Мабрур (қабул қилинган, холис деган маъноларда) Ҳажнинг қандай савоблари бор?

- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки, ким Ҳаж қилса-ю, унда фисқу фужур нарсаларга аралашмаса ва биров билан тортишмаса, у Ҳаждан онасидан туғилган кундагидек гуноҳсиз қайтади. Инсоннинг гуноҳлари кечирилишининг жуда катта фойдаси бор. Инсонга келадиган балолар, машаққатлар жуда кўп хато ва камчиликлар гуноҳлар унинг зиммасида турганидан бўлади. Қалбда гуноҳнинг доғи тургандан у яна гуноҳ қилади. Гуноҳлари кечирилмагани учун жуда кўп хайрли ишлардан маҳрум бўлади. Қуръони Каримда Нуҳ алайҳиссалом тилларидан гап кетади: «Сизлар Аллоҳга истиғфор айтиб, гуноҳга тавба қилинглар, Аллоҳ ризқингларни кенг қилади, ёмғирлар билан сероб қилади, фарзандлар беради, бойликлар беради». Мана шу ояти каримда ишора борки, инсон гуноҳларини ўзидан аритса, ризқи, умри, зурриётига барака киради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ойша розияллоҳу анҳо сўрадилар: «Эй Аллоҳнинг расули, Аллоҳнинг йўлида биз аёллар жиҳодга чиқмаймизми?» деганларида Расулуллоҳ алайҳиссалом айтганларки, “Ҳаж қилиб, Ҳажинг қабул бўлса, у ҳамма амалдан афзал”. Шунинг учун Ҳажни мабрур қилишга ҳаракат қилиш керак.

Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Мабрур Ҳажнинг мукофоти фақат жаннатдир», деганлар.

Тўлиқ суҳбат билан юқоридаги видеода танишиш мумкин.

Фаррух Абсаттаров суҳбатлашди.

Тасвирчи ва монтаж устаси Абдуқодир Тўлқинов.

Видеолавҳа ва мақоладаги диний матнлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг тегишли экспертиза хулосалари асосида тайёрланган. 

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид