Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:30 / 10.07.2022
34358
5 дақиқада ўқилади
Украина шарқида буғдой далалари ёнмоқда, Северск ва Краматорск ўққа тутилмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 136-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:
- Россия Донбассдаги аҳоли пунктларига зарбалар беришда давом этмоқда. 9 июл куни Друживка, Словянск, Костянтинивка ва бошқа қатор шаҳар ва қишлоқлар ўққа тутилган. Қурбонлар ва яраланганлар бор. Россиялик ҳарбийлар Кривой Рог (икки киши ҳалок бўлди), Харкив (етти киши жабрланди, жумладан 12 ёшли қизча) ва Миколайивни (жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ) ҳам ўққа тутган.
- БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари ҳисоботида Россия ва Украина қўшинлари тинч аҳоли вакиллари бўлган фуқаролик объектларидан туриб жанг қилгани қайд этилди.
- Беларусда V белгиси акс этган ҳарбий техникалар колоннасини кўришган, колонна Минскдан Бобруйск томон ҳаракатланган. Украин ҳарбийлари Беларус билан чегарани миналаштирган.
- Украина россиялик ҳарбийларни Херсон областидаги буғдой ҳосилини қасддан йўқ қилишда айблади, полиция маълумотига кўра, ҳудудда отишмалар туфайли ҳар куни ўрмон ва буғдой далаларида ёнғинлар бўлмоқда.
- Ўзини ўзи мустақил деб олган «ДХР»да ўлим жазосига мораторий бекор қилиниши ортидан «Азов» полкининг икки жангчиси ўлимга ҳукм қилинди.
Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Донбасс
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Nariman El-Mofty / AP / Scanpix / LETA
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Фото: Костянтин і Влада Ліберови
Харкив
Киев области
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
Днипро
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Мавзуга оид
19:15 / 12.01.2026
Буюк Британия Украина учун янги баллистик ракета ишлаб чиқади
18:18 / 12.01.2026
Россия-Украина уруши давомийлиги бўйича СССР-Германия урушига тенглашди
16:04 / 12.01.2026
Лондон Киев учун Nightfall баллистик ракетасини ишлаб чиқади
14:20 / 12.01.2026