Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган.
Қайд этилишича, аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган.
Бундан олдин мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг неча фоизи олий маълумотга эга экани айтилганди.
Статистика қўмитасига кўра, мактабларда таълим бераётган ўқитувчиларнинг 90,1 фоизи олий маълумотга эга.
2021-2022-ўқув йили бошига республикадаги умумтаълим муассасаларида жами 510 046 нафар ўқитувчилар фаолият юритмоқда.
Жами ўқитувчиларнинг 53,1 фоизи қишлоқ мактабларида ва 46,9 фоизи шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда.














