Харкивга зарбалар: камида уч киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди
Харкив области ҳарбий маъмурияти бошлиғининг сўзларига кўра, Харкивни кундузи ўққа тутиш пайтида яраланганлар орасида 16 ва 4 ёшли болалар ҳам бор.
Харковнинг кундузи ўққа тутилиши натижасида камида уч киши ҳалок бўлди, яна 31 киши, жумладан 16 ва 4 ёшли болалар яраланди. Бу ҳақда 11 июль, душанба куни Telegram-каналида Харкив вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Олег Синегубов маълум қилди. У вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказининг янгиланган маълумотларига таянган.
Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
Синегубовнинг сўзларига кўра, зарбалар россиялик ҳарбийлар томонидан, тахминан ялпи ўт очиш реактив тизимлари (ЯЎРТ) ёрдамида амалга оширилган.
Воқеа жойидан олинган видеотасвирларда шаҳардан қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин.
«Харкив ва област аҳолиси, зарурат бўлмаганда кўчага чиқманг! Ҳозир бу жуда хавфли», - дея огоҳлантирди Олег Синегубов.
9 июль куни ISW урушни ўрганиш бўйича Америка институти Россия Федерацияси Харкив областини Донбасс ва Украина жанубидаги босиб олинган ҳудудларга қўшиб олишни хоҳлаётгани ҳақида фикр билдирганди.
Украина президенти Володимир Зеленский 20 июнь куни Халқаро сиёсий тадқиқотлар институтининг глобал сиёсат форуми очилишида сўзлаган нутқида шундай деганди: «Биз уни, бу минтақани озод қилдик. Улар эса (Россия ҳарбийлари) яна қон тўкилишини хоҳлаяпти, биз буни кўряпмиз. У ерда бир ярим миллион аҳоли бор».
«Миколаив доимий равишда бомбардимон қилинмоқда, у ерда деярли ярим миллион аҳоли бор. Улар Словянскни эгаллаб, бутунлай вайрон қилмоқчи эди, урушгача у ерда 100 минг аҳоли бўлган», - дея таъкидлади Зеленский.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024