«Эрон ҳукумати Россияга тезлаштирилган муддатда бир неча юзта учувчисиз учиш қурилмалари, жумладан қурол олиб юришга мўлжалланган аппаратларни ҳам етказиб беришни режалаштирмоқда. Бизнинг маълумотларга кўра, Эрон россиялик ҳарбийларни бундай дронлардан фойдаланишга ҳам ўқитишга тайёр», дея хабар берган Салливан журналистларга.
Салливаннинг сўзларига кўра, бу яна бир бор Россия ўз армиясини қуроллантиришда катта қийинчиликларга учраётганини кўрсатади.
Сўнгги икки ҳафта мобайнида Украина қуролли кучлари Россия қўшинларининг ўндан ортиқ қурол-яроғ омборхоналарини йўқ қилган. Украина қўмондонлиги маълумотига кўра, якшанба куни Херсон областидаги Нова Каховка шаҳридаги ҳарбий базага берилган зарба оқибатида 150 нафаргача россиялик ҳарбий ҳалок бўлган, улар орасида бир генерал, икки полковник ва икки подполковник бор, зарба Америка томонидан етказиб берилган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизими орқали йўлланган.
Сешанба кунига ўтар кечаси Нова Каховкага навбатдаги зарба берилди.
Россия нашрлари ракета зарбаси оқибатида ўғит сақланадиган омбор ёниб кетганини ёзишган, Нова Каховканинг россияликлар томонидан тайинланган «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти» раҳбари Владимир Леонтьев зарбалар фуқаролик объектлари - гуманитар юклар сақланувчи омборхона ҳамда бозорга берилганини айтган.
Эрон 2012 йил охирларидан бошлаб дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Хабарларга кўра, намуна сифатида америкаликлардан ўғирланган RQ-170 Sentinel аппаратлари моделидан фойдаланилган. Кейин эса бундай дронлар Яқин Шарқдаги Ислом Республикаси томонидан қўллаб-қувватланадиган жангари гуруҳларга берилган.
Хусусан, Салливаннинг сўзларига кўра, бундай дронлардан етти йилдан буён Яманда маҳаллий ҳукумат ва Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга қарши курашиб келаётган ҳусийчилар томонидан қўлланади. Кўплар бу можарони Теҳрон ва Ар-Риёд ўртасидаги прокси-уруш деб билади.
2022 йил февралида БМТ Хавфсизлик кенгаши ҳусийчилар отрядларига қурол етказиб беришни тақиқловчи резолюцияни маъқуллаганди.
Тахминларга кўра, дронлардан Форс кўрфазидаги тижорий кемаларга қилинган ҳужумлар вақтида ҳам фойдаланилган, бу ҳужумлар ортида эса Эроннинг ўзи турган.
Шу йил июнида АҚШ Конгрессига киритилган қонун лойиҳасига кўра, дронлар Эронга сотилиши тақиқланган қуроллар рўйхатидан жой олганди. Бундай етказмаларга алоқадор бўлган жисмоний ва юридик шахслар эса Америка санкцияларига


















