Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ота-она 9 ёшли фарзандига Тошкент-Термиз йўлида машина бошқарувини топширди
Ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан чора кўрилган.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 8 июл куни М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган 1035-километрида Cobalt машинаси тўхтатилган.
Текширув жараёнида машинани Ғаллаорол тумани Лалмикор қўрғонида яшовчи 2013 йилда туғилган, 3-синф ўқувчиси бошқариб кетаётгани аниқланган.
Дастлабки суриштирувда, машина бошқарувини 9 ёшли мактаб ўқувчисига унинг ота-онаси топширгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, Cobalt тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган. Ёш болага машина бошқарувини топширган ота-онага МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
08:39 / 18.03.2026
Жиззахда кластер фермерларни “ютиб юборяпти” - ҳисоб ҳозирча 195:0
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
17:47 / 17.03.2026
Жиззахдаги хусусий боғчада бассейнга чўкиб ўлган бола иши бўйича ҳукм ўқилди
20:37 / 16.03.2026