КХДР Донецк Халқ Республикаси мустақиллигини тан олди, деб маълум қилди “ДХР” раҳбари Денис Пушилин.

"Донецк Халқ Республикасининг халқаро мақоми ва давлатчилиги мустаҳкамланишда давом этмоқда. Бу дипломатиямизнинг яна бир ғалабаси", — деб ёзди у Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор келгусидаги муносабатларни ривожлантириш учун асос бўлади. 

"Биз Донбасс аҳолисини қўллаб-қувватлагани учун КХДР халқига миннатдорлик билдирамиз", — дея қайд этди Пушилин.

2022 йил 21 феврал куни Путин Россия «ДХР» ва «ЛХР» мустақиллигини тан олишини эълон қилганди.