Жаҳон | 14:28 / 13.07.2022
19707
2 дақиқада ўқилади

Россия компаниялари ижарага олинган 400 дан ортиқ самолётни қайтаришдан бош тортмоқда

Лизинг берувчилар Россия авиакомпаниялари ижарага олган транспортларни қайтариб бера олмайди, деб ҳисобламоқда. Cirium ҳолдингига кўра, суғурта даъволари миқдори аллақачон 10 миллиард долларга етган.

Фото: Picture Alliance

Россия авиакомпаниялари хорижда ижарага олинган 400 дан ортиқ йўловчи самолётларини ҳалигача қайтаргани йўқ. 13 июль, чоршанба куни Американинг The Washington Post газетаси хабар беришича, Украинадаги уруш учун Россияга қарши санкциялар жорий этилган вақтда ижарага олинган 515 та лайнердан эгалари атиги 80 тасини қайтариб олишга муваффақ бўлган. 

Газетанинг ёзишича, аксарият лизинг берувчилар энди ўз самолётлари, шунингдек, Россия авиакомпанияларига ижарага берилган самолёт двигателлари қайтариб берилмайди, деб ҳисобламоқда. Россия авиаташувчилари томонидан лайнерлар қайтарилмагани учун суғурта компанияларига тақдим этилган даъволар миқдори аллақачон 10 миллиард долларга етди, дея хабар беради сайёҳлик саноати учун глобал таҳлилий маълумот провайдери бўлган Cirium ҳолдинги. 

Украинада уруш бошланганидан кейин Россия авиация секторига нисбатан мисли кўрилмаган санкциялар жорий этилди. Европа, шунингдек, АҚШ ва бир қатор бошқа мамлакатлар ҳаво кенгликлари ёпилганидан ташқари, Россия компанияларига самолётлар ва эҳтиёт қисмларни ижарага бериш ва сотиш тақиқланди, Россия Федерацияси ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш. деярли бутунлай тақиқланган. Россия яқин келажакда бошқа самолётларнинг парвоз муддатини узайтириш учун эски хорижий самолётларни қисмларга ажратишга мажбур бўлишини истисно қилмаяпти.

Мавзуга оид