«Мен дунёдаги энг бой одамлар рўйхатини тарк этаман». Билл Гейтс деярли барча бойлигини хайрияга сарфлайди
Миллиардернинг ёзишича, пуллар у собиқ рафиқаси Мелинда Гейтс билан биргаликда асос солинган хайрия жамғармасига ўтказилади.
Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс деярли барча бойлигини собиқ рафиқаси Мелинда билан ҳамкорликда ташкил этган хайрия жамғармасига ўтказишини маълум қилди.
«Бойлигимнинг деярли барчасини фондга беришни режалаштирганман. Пастга қараб ҳаракатланаман ва охир-оқибат дунёнинг энг бой одамлари рўйхатини тарк этаман.
Сўнгги бир неча йил ичида, деб ёзди Microsoft асосчиси, дунё бир қанча даҳшатли зарбаларни бошдан кечирди, жумладан, коронавирус пандемияси ва Украинадаги уруш. Улар «кўплаб одамларни қайғуга солди ва дунёдаги вазият бундан ҳам ёмонлашадими деб ўйлашга мажбур қилди», деб ёзди Гейтс Твиттерда.
«Аммо мен ҳамон яхши ниятдаман», деб тан олди Гейтс. Унинг фикрига кўра, «зарарни камайтириш ва дунё интилаётган тараққиётга яна қайтиш мумкин».
2000 йилда у собиқ рафиқаси Мелинда билан хайрия жамғармасини ташкил қилиб, йилига 6 миллиард доллар ажрата бошлаган эди. Бироқ, «замонимизнинг буюк инқирозлари барчамиздан янада кўпроқ нарсани талаб қилади», деб ёзди у ва энди жамғармага ҳар йили 9 миллиард доллар ажратилишини қўшимча қилди. Бу йили эса фондга 20 миллиард доллар берди.
«Одамларнинг азоб-уқубатларини камайтириш ва ҳаётини яхшилашга энг кўп таъсир қиладиган усуллар билан бойлигимни жамиятга беришни ўз вазифам деб биламан. Умид қиламанки, жуда бой ва имтиёзли лавозимдаги бошқа одамлар ҳам шу лаҳзаларда олдинга қарата қадам ташлашади», деган у.
Жамғарма Билл ва Мелинда Гейтслар номи билан аталган бўлса-да, тўпланган маблағларнинг ярми инвестор Уоррен Баффет томонидан берилган. «Унинг дўстлиги ва раҳбарлигини қанчалик қадрлашимни ҳеч қачон етарли даражада ифода эта олмайман», деб ёзди Гейтс.
Bloomberg Гейтснинг бойлигини 114 миллиард долларга баҳолайди ва уни дунёдаги тўртинчи энг бой одам деб ҳисоблайди. Forbes реал вақт режимида янгилайдиган дунёнинг энг бадавлат бизнесменлари рейтингида Гейтснинг бойлиги 13 июл оқшомида 122,1 миллиард долларга баҳоланган. Бу рейтингда ҳам у тўртинчи ўринни эгаллаган.
Мавзуга оид
17:20 / 10.12.2024
Билл Гейтс миллиардер бўлишда ёрдам берган болалигидаги одати ҳақида айтиб берди
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
23:20 / 03.10.2024