13 июль, чоршанба куни давлат думасига давлат мудофаа буюртмалари бўйича шартномалар билан ишловчи банклар рўйхатини эълон қилишни тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Ваколатли банклар мудофаа корхоналарига кредитлар беради. Кейинчалик, уларга Россия ҳукумати томонидан компенсация тўланади.
2017 йил декабрь ойида давлат думаси «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритди. Улар Россия Банкига ваколатли банкларнинг ойлик рўйхатини расмий веб-сайтида эълон қилмасликка рухсат беради. Бироқ бундай банклар рўйхатини эълон қилиш тўғрисидаги қоида ўз кучида қолганди. Энди уни бекор қилиш таклиф қилинмоқда.
Шу тариқа, депутатлар банкларни Украинадаги уруш муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган янги санкциялардан ҳимоя қилмоқчи. Аввалроқ, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Марказий банк рўйхатидаги 6 та банк SWIFT тизимидан узилган эди.












