Онасиз ўсаётган йигитнинг дарди
23 ёшли Исроил болалик чоғларида автофалокат туфайли онасидан жудо бўлган. Йиллар давомида кемтик кўнгил билан яшаётган йигитга тақдирнинг навбатдаги зарбалари ҳам бор экан. Бундан бир неча йил аввал унда оққон касаллиги аниқланган.
“Ўғлимнинг касалидан 2012 йилда хабар топганмиз. Ўшандан бери даволатишга ҳаракат қиламан, лекин қўлим калталик қилади. Қишлоқда яшаймиз, муолажалар учун имконимиз етмаяпти. Ўғлим ўз тенгқурларидан орқада қолиб кетяпти. Баъзида шундан жуда хафа бўлади”, - дейди беморнинг отаси.
Уч фарзандни ҳам она, ҳам ота бўлиб тарбиялаётган Шукур ака далада оддий сувчи бўлиб ишлайди.
Исроил оғир турмуш шароити, онасизлик, касаллик сабаб мактабнинг ўрта маълумотига ҳам эга эмас. Шунинг учун болаликдаги орзуси – ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқий олмаганидан ўкинади.
Исроил Тоғабоевга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 6397 4523 бемор Исроил Тоғабоев номида
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Ғайрат” МФЙ, Дўстлик-7.

Фарзанднинг дард чекаётганини кўриш – азоб
Қорақалпоғистондан келган қизалоқнинг беғубор қиёфасида дард сезилмайди. Аммо унинг ота-онаси ҳар лаҳзада ҳадик билан яшашади. Чунки бир ярим яшар Мадинани ҳам машъум хасталик чирмаб олган. Беморнинг отаси мактабда ўқитувчи, топаётган маоши билан пойтахтда ижарада яшашга имконияти йўқ.
“Шароитимиз йўқлиги учун пойтахт атрофидан арзонроқ ижара топиб, шифохонага қатнаб даволаняпмиз. Бу дунёда ота-она учун касал боласининг қийналаётганини кўришдан ортиқ азоб бўлмаса керак”, дейди беморнинг онаси Комила Бердибоева.
Мадина Худеновага оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0423 8447 8185 отаси Баҳром Сафаров номида
Юнионрай: 6262 5700 8939 0811 онаси Комила Бердибоева номида
Манзил: Қорақалпоғистон, Амударё тумани, Гулдаста кўчаси, 2 уй.
















