Қайд этилишича, Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий салоҳияти 66 фоизни ташкил этади. 

Айни пайтда Академияда “Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар”, “Мумтоз шарқ филологияси” ҳамда “Исломшунослик” факультетлари мавжуд бўлиб, улар таркибида 10 та кафедра фаолият юритмоқда. 

Жорий йилдан илк маротаба “Матншунослик ва адабий манбашунослик (араб тили)”, “Журналистика" (халқаро журналистика), “Юриспруденция (ислом ҳуқуқи)”, “Компьютер инжиниринги (“Компьютер инжиниринги”, “АТ сервис”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мультимедиа технологиялари)” таълим йўналишларига қабул ўтказилмоқда.