Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган тартибга мувофиқ, талабалар 1 августдан бошлаб электрон тарзда ариза юборишлари мумкин. Имтиёзли тоифадаги талабгорлар қабул қилингач, қолган ўринлар умумий навбат асосида тақсимланади.

Белгиланган тартибга кўра, бўш ўринларнинг 55–65 фоизи 1-курс, 15–20 фоизи 2-курс, 20–25 фоизи эса 3-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун ажратилади.

Аризалар қабули ўқув йили якунига қадар давом этади. 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига тавсия этилган абитуриентлар эса қабулнинг якуний натижалари эълон қилингач, ариза юбориш имкониятига эга бўлади.

Янги тартибга кўра, талабалар учун яна бир қулайлик жорий этилди. Энди талабалар турар жойига жойлашиш ва вақтинча рўйхатдан ўтиш жараёнлари композит (бирлаштирилган) хизмат орқали автоматик тарзда амалга оширилади. Электрон шартнома бўйича тўлов амалга оширилгач, вақтинча рўйхатдан ўтиш хизмати ҳам автоматик ишга тушади ва талабага рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд варағи тақдим этилади.