Зеленский Украина бош прокурори ва УХХ раҳбарини ишдан бўшатди
Ирина Венедиктова Украина тарихида бош прокурор лавозимини эгаллаган биринчи аёл эди. Иван Баканов Украина Қуролли кучлари интизом низомига мувофиқ ишдан бўшатилди.
Украина президенти Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) раҳбари Иван Баканов ва мамлакат бош прокурори Ирина Венедиктовани ишдан бўшатди. Тегишли фармонлар 17 июль, якшанба куни давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.
Венедиктова Украина тарихида бош прокурор лавозимини эгаллаган биринчи аёл эди ва у бу лавозимни 2020 йилнинг март ойидан бери эгаллаб келаётганди. Эндиликда бош прокурорнинг вазифалари унинг ўринбосари Алексей Симоненкога юкланган.
Иван Баканов 2019 йил августидан бери УХХни бошқариб келаётган эди. Зеленскийнинг фармонига кўра, махсус хизмат раҳбари Украина Қуролли кучлари интизом низомининг 47-моддасига мувофиқ лавозимидан четлаштирилди.
Ушбу моддада кўрсатилгандек, ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик инсонларнинг ҳалок бўлиши ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келса ёки бундай оқибатлар хавфини юзага келтирса, лавозимдан четлатиб қўйиш учун асосдир.
Мавзуга оид
22:44
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54