Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муомаладаги нақд пуллар 40,5 трлн сўмдан ошди – Марказий банк
Июл ойида миллий валютадаги пул массаси 113, 6 трлн сўмга етган. Чет эл валютасидаги депозитлар ҳажми қисқарган.
Марказий банк июл ойи учун пул агрегатлари статистикасини эълон қилди. Рақамлар июлда миллий валютадаги пул массаси 5,2 триллион сўмга ошиб, 113,6 триллион сўмга етганини кўрсатади. Умуман йил бошидан бери июн ойида биринчи марта миллий валютадаги нақд пуллар 7 триллион сўмгача ошди.
Муомаладаги нақд пуллар массаси ҳам мос равишда ўсиб, 40,5 триллион сўмни ташкил қилмоқда.
Июнда 6 триллион сўмдан кўпроққа ўсиш тенденциясини кўрсатган хориж валютасидаги депозитлар июлга келиб 5,4 триллион сўмга камайган.
Аввалроқ, рубл босими фонида Ўзбекистонга пул ўтказмалари мутлақ рекорд даражада ошиб кетгани маълум қилинганди. 2022 йилнинг олти ойида пул ўтказмалари 6,5 миллион долларни ташкил қилди.
Мавзуга оид
14:30 / 06.06.2026
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
08:50 / 06.06.2026
Марказий банк лицензиялаш қоидаларига янги талабларни жорий қилди
19:51 / 27.05.2026
1 доллар ≠ 1 сўм ≠ 1 рубл. Валюталар қиймати нега ҳар хил?
09:39 / 27.05.2026