Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон 1992 йилдан буён БМТ ва Халқаро меҳнат ташкилотининг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади.
ХМТнинг 148-сонли конвенцияси мақсади миллий қонунчилик ёки қоидалар орқали иш жойларида ҳаво ифлосланиши, шовқин ва тебраниш билан чақирилувчи касбий хавф-хатарлардан огоҳлантириш ва уларни чеклашга, ҳамда ушбу хатарлардан ҳимояланишга йўналтирилган чоралар қабул қилиниши зарурлигини белгилайди.
148-сонли конвенция ратификация қилиниши:
- миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга, хусусан Халқаро меҳнат ташкилоти ҳужжатларида белгиланган, иш жойида ҳаво ифлосланиши, шовқин ва тебраниш туфайли вужудга келадиган касбий хавф-хатарлар олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги халқаро стандартларни самарали жорий этишга хизмат қилади;
- халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан муносабатларда Ўзбекистон ижобий имижини шакллантиришга ёрдам беради;
- Бирлашган миллатлар ташкилоти конвенцияларини назорат қилиш органлари, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ва тавсияларини қўллаш бўйича экспертлар қўмитаси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти бошқа тузилмалари томонидан республикага нисбатан танқидий фикрлар билдирилмаслигига сабаб бўлади;
- Ўзбекистоннинг келгусида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан Жаҳон савдо ташкилотига интеграциялашуви учун шароит яратилиши ҳамда преференциялар умумий тизими доирасида Европа иттифоқи билан ҳамкорликни янада ривожлантирилишини таъминлайди.















