Ўзбекистон жанубида куч тузилмалари ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилмоқда
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари ҳамда куч тузилмалари иштирокида махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда.
Мудофаа вазирлиги Термиз гарнизони хабарига кўра, ўқувнинг дастлабки кунида юқори қўмондонлик томонидан келиб тушган сигнал бўйича шахсий таркиб юқори жанговар шайликка келтирилган. Ҳарбийлар ўзларига бириктирилган қурол-аслаҳаларни олиб, ҳарбий техникаларда белгиланган ўқув жойига етиб келишган.
Шундан сўнг ўқувга жалб қилинган радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари ҳамда ҳамкорликдаги куч тузилмалар бошқарув органлари ҳарбий хизматчилари учун кўргазмали машғулотлар бошланди.
– Ҳар қандай машқларнинг асосий мақсади бўлинмалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, уларнинг уюшқоқлиги ва жипслигини мустаҳкамлашдан иборат, – деди Жанубий оператив қўмондонлик радиацион кимёвий биологик муҳофаза хизмати бошлиғи, майор Нўъмон Бердиқулов. – Бу шахсий таркиб тезкорлигини ошириш ҳамда жанговар шайликдан оқилона фойдаланиш имконини беради. Мазкур ўқувда ҳам шахсий таркибни, қурол-аслаҳалар ҳамда техникаларни дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш бўйича ҳаракатлар амалий кўриб чиқилди.
Ҳамкорликдаги ўқув давомида ҳарбий хизматчилар реал вазиятларга яқинлаштирилган жанг ҳолатида ҳаракатланиш янги услубларини ўзлаштириб, касбий кўникмаларини мустаҳкамлади.
Мавзуга оид
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 29.10.2024
РФ Мудофаа вазирлиги алоқа бошқармаси собиқ бошлиғи пора учун ҳибсга олинди
08:40 / 29.10.2024