Қозоғистонда қўшинларни юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.
Аниқлик киритилишича, машғулотлар 29 июндан 2 июлгача бўлиб ўтади.
«Ўтказиладиган тадбирлар режали ўқув тусига эга ҳамда ҳарбий қисмлар ва ўқув полигонлари ҳудудида бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.
Вазирликнинг билдиришича, айрим йўллар вақтинчалик ёпилиши мумкин.
Мудофаа вазирлиги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва ОАВ вакилларини фақат расмий манбаларда эълон қилинган маълумотларга таянишга чақирган.











