Германия: Уруш «географиясини» кенгайтириш - Москванинг янги пропагандаси
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок DW нашрига берган интервьюсида Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари аввал ҳам Донбасс билан чекланмаганини эслатди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 20 июль, чоршанба куни DW нашрига берган интервьюсида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Украинадаги урушнинг географик кенгайиши ҳақидаги баёнотини «Россия томонининг шунчаки янги пропагандаси», деб атади. «Россия ҳар сафар янги аргументлардан фойдаланади. Энди улар бу ҳарбий ёрдам билан боғлиқ деб даъво қилмоқда. Лекин аввалроқ Киев ва Украинанинг бошқа қисмларига ҳужум қилишган», - дея эслади Бербок.
Унинг таъкидлашича, Ғарб нафақат Украинани қўллаб-қувватлаб, бу мамлакат билан бирдамлигини билдиряпти, балки унга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этяпти. Бу НАТОга аъзо барча давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, деди Анналена Бербок. Германия ташқи ишлар вазири Германия ва Нидерландия шу ёз охиригача Украинага Panzerhaubitze 2000 ўзиюрар гаубицаси ва бошқа қуроллар, шунингдек, ракетага қарши мудофаа тизимларини етказиб беришига умид билдирди.
Анналена Бербок Германия ҳукумати томонидан Хитойга нисбатан ишлаб чиқилган стратегия ҳақида гапирар экан, Берлин ҳозирда «тизимли рақиб» сифатида кўраётган мамлакатга қарамлигини «жуда эҳтиёткорлик билан» ўрганаётганини таъкидлади.
«Бу тизимли рақиб бўлгани учун биз Россияга қарамлигимиз мисолида бўлгани каби ҳеч ким шантаж қила олмаслигини аниқ айтишимиз керак. Бу бизнинг Хитойга нисбатан янги стратегиямизнинг асоси: бирга ишлашимиз мумкин бўлган жойда бирга ишлаш, лекин муҳим инфратузилма соҳасида мустақиллик бўйича суверен Европа стратегиясига эга бўлиш, авваламбор, бизнинг ташқи сиёсатимизга мувофиқ», — деди Германия ташқи ишлар вазири.
Аввалроқ Сергей Лавров Украинадаги уруш «географияси» кенгайтирилганини маълум қилганди. «Ҳозир география бошқача. Энди бу Херсон области, Запороже области ва бошқа бир қатор ҳудудлар, бу жараён давом этмоқда», - деди Лавров. Шу билан бирга, у Ғарб Киевни узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминласа, Украинадаги урушнинг «географик мақсадлари» кенгайиб бориши билан таҳдид қилган.
Июнь ойи охирида Германия ҳукумати Украинага етказиб берилган қуроллар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, март ойининг охиридан бошлаб Германия Киевга асосан миналар, портловчи қурилмалар ва қўл гранаталарини топширган. Июнь ойида Украина Германиядан еттита танкка қарши гаубица олган, улар дастлаб май ойи бошида етказиб берилиши ваъда қилинган эди.
Биринчи 15 та Gepard ўзиюрар зенит қуроллари Киевга апрель ойи бошида ваъда қилинганди, у июль ойининг охирида, қолганлари - август ойининг охирида келиши керак. Июнь ойи бошида Германия Украинага тўртта Mars II ялпи ўт очиш реактив тизимини (ЯЎРТ) етказиб беришга тайёрлиги ҳам хабар қилинган эди. Кейинчалик Германия Мудофаа вазирлиги фақат учта бундай тизимни тақдим этиши мумкинлигини билдирди.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024