Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Испаниядан тезюрар электропоездлар сотиб олишни режалаштирмоқда
Мадрид шаҳрида 4 та тезюрар электропоезд сотиб олиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ делегациясининг Испания Саноат, савдо ва туризм вазирлигида учрашуви ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувдан мақсад FIEM корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 4 та Talgo-250 тезюрар электропоездини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш масаласини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Учрашувда Испания вакилларига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ фаолияти ва Ўзбекистонда темирйўл қурилиши соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди. Шу кунгача Испаниянинг Patentes Talgo SLU компаниясида ишлаб чиқарилган 6 та тезюрар электропоезд «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан харид қилингани таъкидланди. Охирги партия 2021 йилда олиб келинган. Лойиҳаларни молиялаштириш учун Корхоналарни интернационализация қилиш жамғармасидан 30 йил муддатга 10 йиллик имтиёзли давр билан кредит жалб этилган.
Испания томонига «Бухоро-Урганч-Хива» темирйўл линиясини электрлаштириш лойиҳаси амалга оширилиши ҳақида батафсил маълумот берилди. Мазкур тезюрар линия фойдаланишга топширилгандан сўнг қўшимча 4 та электропоезд сотиб олиш назарда тутилмоқда.
Томонлар лойиҳани молиялаштириш учун FIEM жамғармасининг имтиёзли кредити ҳисобидан Talgo-250 поездларини харид қилишни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилди.
Музокара якунлари бўйича томонлар ушбу масала бўйича экспертлар даражасида ишлашни давом эттиришга келишиб олди.
Мавзуга оид
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
18:26 / 03.06.2026
Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
18:50 / 30.04.2026