Жаҳон | 08:42 / 21.07.2022
8743
2 дақиқада ўқилади

Россияда жиноий ишлар бўйича муддатсиз тергов ўтказилиши тақиқланди

Россия КС даъво муддати тугаганидан кейин ишларни тергов қилиш муддатини бир йил билан чеклади.

Фото: Picture Alliance

Россия Конституциявий суди 20 июль, чоршанба куни даъво муддати тугаганидан кейин жиноий ишларни муддатсиз текширишни тақиқловчи қарор қабул қилди. Тегишли ҳужжат Конституциявий суднинг расмий сайтида эълон қилинган. «Ҳеч ким норматив чегаралар билан чекланмаган муддатда жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди остида бўлмаслиги керак, содир этилган қилмишнинг оғирлиги ва йўналишига боғлиқ бўлган камдан-кам ҳолатлар бундан мустасно», — дейилади қарорда.

Бунга қадар Россияда даъво муддати тугаганлиги сабабли жиноий таъқибни тугатиш фақат гумон қилинувчи ёки айбланувчининг розилиги билан мумкин эди. Қонунда қўшимча тергов учун ҳеч қандай муддат белгиланмаган. Янги қарорга кўра, даъво муддати ўтган кундан эътиборан жиноий ишларни бир йилдан ортиқ тергов қилиш мумкин эмас. 

Ҳужжатда қайд этилишича, қилмиш жиноийлик белгисини йўқотмаслигига қарамай, даъво муддати ўтганлиги муносабати билан жазо учун асос олиб ташланади. Шунинг учун қонунни бузган шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинади. Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид