21 июл куни соат 14:00 атрофида электр энергияси таъминотида ёппасига узилиш кузатилгани айтилмоқда. Таҳририятга келиб тушган маълумотларга кўра, бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг бир қанча туманлари “свет”сиз қолган.
Энергетика вазирлиги бу узилишлар сабабини аномал иссиқ билан изоҳлади ва айрим ҳудудлардаги электр таъминотида юзага келаётган носозликлар махсус бригадалар томонидан зудлик билан бартараф этилиши таъминланаётганини маълум қилди.
«Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳаво ҳароратининг аномал исиб кетиши натижасида айрим жойлардаги трансформатор пунктлари ҳамда кабел тармоқларида истеъмол юкламаси ортиши кузатилиб носозликлар келиб чиқмоқда.
Ушбу электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб тун-у кун ишлайдиган 227 та аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган бўлиб, юзага келган носозликлар зудлик билан бартараф этиб борилмоқда.
Ана шундай аномал иссиқ натижасида юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади вазирлик хабарида.
Шу йилнинг бошида ҳам Тошкент шаҳрининг аксарият ҳудудларида электр энергияси узилиб қолган, энергетик коллапс метро ҳаракати ва сув таъминотида ҳам муаммоларни келтириб чиқарганди.
Кейинчалик қўшни Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам свет йўқлиши, бутун Марказий Осиёда бўйлаб блэкаут юз бергани маълум бўлганди.
Kun.uz аномал иссиқ туфайли Ўзбекистон жазирама рекордлари янгиланиши кутилаётгани ҳақида огоҳлантириб, энерготаъминот бунга қанчалик тайёрлиги билан қизиққан, бироқ мутасаддилар таҳририят саволларини жавобсиз қолдирганди.
Одамлар жазирамада электр энергияси билан барқарор таъминланмаётгани билан боғлиқ муаммони ўтган йили ҳам

















