Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазирлиги Россияга автобус қатновларида йўловчилар хавфсизлиги қандай таъминланишини тушунтирди
Россия Федерацияси ва қўшни давлатларга “Тошкент” автовокзали орқали ташкил этилаётган автобус рейсларида ишончли хизмат кўрсатилиши кафолатланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, Россия шаҳарларига йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг “Yutong” русумли автобусларида амалга оширилади. Йўналишга чиқаётган ҳар бир автобусга 3 нафардан ҳайдовчи бириктирилган.
“Йўналишларга чиқишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан, автобуслар эса техник кўрикдан ўтказилади. Қатнов давомида ҳар тўрт соатда ҳайдовчилар алмашади”, дейилади вазирлик хабарида.
Транспорт вазирлиги томонидан қуйидаги халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди:
18 июлдан бошлаб Тошкент-Москва йўналишида ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари, чипта нархи – 1 млн сўм;
Тошкент-Қозон йўналиши, ҳар сешанба ва жума кунлари, йўналиш нархи - 800 минг сўм;
20 июлдан бошлаб Тошкент–Санкт-Петербург йўналиши ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунларида, чипта нархи - 1 млн 250 минг сўм.
Мавзуга оид
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
18:06 / 08.06.2026