Ўзбекистонда 530 мингдан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди
2022-2023 ўқув йили учун 1-синфга қабул жараёнлари давом этмоқда.
Халқ таълим вазирлиги хабарига кўра, янги ўқув йилида республика умумий ўрта таълим мактаблари 1-синфига 700 мингдан ортиқ болаларни қабул қилиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 530 минг нафардан ортиқ ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.
Ота-оналарга қулайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида 1-синфга қабул 2 босқичда, яъни 31 июлга қадар маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида, 1 августдан сўнг эса микроҳудуддан ташқари ҳудудлар бўйича амалга оширилиши белгиланган.
Мактабга қабул Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги жами 25 та шаҳар ва туманлардаги 816 та умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (my.maktab.uz), қолган ҳудудларда эса белгиланган тартибда анъанавий шаклда, бевосита мактабда амалга оширилмоқда.
1-синфга қабул жараёни билан боғлиқ ота-оналар мурожаатларини кўриб чиқиш учун Халқ таълими вазирлигида Call-марказ ташкил этилган ва унга шу кунга қадар 7 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган.
Ота-оналар "Таълим тўғрисида"ги қонун талабига мувофиқ, 1-синфга улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши ҳамда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлари билан вазирлик Сall-маркази - 71-203-07-04 га қўнғироқ қилиб, мурожаат этиши мумкин.
Мавзуга оид
13:00 / 05.11.2024
Тианжинга саёҳат: Биринчи “Йингҳуа Ўзбекистон-Хитой дўстлик синфи”муваффақиятли ўтказилди
12:10 / 24.10.2024
Ўқувчилар ота-оналари қайси маҳсулот истеъмолига рухсат бермаслиги айтилди
12:58 / 17.10.2024
Сирдарёда 1-синф ўқувчиси игна санчиш билан жазоланаётгани айтилмоқда
12:10 / 10.10.2024