Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат билан чиқади
Ўзбекистон пойтахтида Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.
«Тошкент Афғонистон бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Унда 20 дан ортиқ давлат делегациялари иштирок этади. Президент уларга мурожаат қилиши кутилмоқда», - деди у.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Қуйидагилар ушбу тадбирнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
- халқаро ҳамжамиятнинг афғон вектори бўйича келишилган ҳаракатларини ишлаб чиқиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, афғон халқига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ таклиф ва ҳаракатларни ишлаб чиқиш;
- Кобулнинг янги ҳокимияти томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини бажариш жараёнини жадаллаштириш масаласи бўйича халқаро ҳамжамиятнинг самарали мулоқотини йўлга қўйиш - кенг вакиллик, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва таъминлашга асосланган ҳукуматни яратиш, қизларнинг тўлиқ мактаб таълимига кириши;
- Афғонистон муваққат ҳукумати томонидан Афғонистон ҳудудидан қўшни давлатлар, минтақанинг бошқа давлатлари ва бутун дунё хавфсизлиги манфаатларига зид фойдаланишнинг олдини олиш бўйича илгари ўз зиммаларига олган мажбуриятларни тасдиқлаш;
- Афғонистоннинг хориждаги молиявий активларини музлатишнинг муҳимлиги, шунингдек, мамлакат ҳудудида транспорт, коммуникация ва энергетика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш.
Айни дамда анжуманда Буюк Британия, Европа иттифоқи, Эрон, Италия, Испания, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Норвегия, Покистон, Россия, АҚШ, Туркия, Япония ва бошқа давлатлардан Афғонистон бўйича махсус вакиллар, БМТ ва унинг низом органлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти раҳбарлари, халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, биринчи марта ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий бошчилигида Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирок этиши кутилмоқда.
Тадбирда жами 100 га яқин хорижий делегациялар иштирок этади.
Анжуманда делегациялар раҳбарларининг чиқишлари режалаштирилган. Унинг доирасида Афғонистонни ривожлантириш ва халқаро жараёнларга интеграциялашувига қаратилган, Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар тақдимоти ҳам ташкил этилади:
Улар:
- «Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темирйўли қурилиши лойиҳаси;
- «Сурхон – Пули-Хумри» электр тармоғини ётқизиш лойиҳаси;
- гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаб фаолияти;
- Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази фаолияти.
Халқаро конференция якунлари бўйича ташкилотчи давлат баёноти эълон қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
21:38 / 27.05.2026
Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди
18:25 / 25.05.2026