Ўзбекистон | 07:59 / 27.07.2022
7529
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда электрон тижорат маъмурчилиги такомиллаштирилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Shutterstock

Президентнинг «Электрон тижорат маъмурчилигини такомиллаштириш ва уни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ айрим НҲҲларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

Улар қуйидаги тартибларни белгилайди: электрон тижорат платформалари ва рақамли экотизим операторлари – ахборот воситачилари фаолиятини ташкил этиш тартиби; Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Рақамли трансформация маркази электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларини амалга ошириш тартиби.

Бунда маҳаллийлаштириш даражасининг юқори чегарасини аниқлаш ҳамда ушбу белгиланган даражага мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини текшириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, қўшимча гаров жорий этилиши муносабати билан, шартнома мажбуриятларини бажаришдан бош тортиш, сунъий арзон нархларда таклифлар бериш йўли билан харидлар узилишининг олдини олиш механизми жорий этилмоқда.

Шунингдек, харид қилиш тартиб-таомилларининг тугаш вақтини фақат иш кунлари ва иш соатларида белгилаш орқали бозорни манипуляция қилиш имконияти истисно қилинмоқда.

Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши кафолатларини таъминлаш тартибини операторнинг ҳисоб-китоб клиринг палатасида харидлар иштирокчиларининг шахсий ҳисобварақларидаги депозитларни олдиндан тўлаш ва блокировка қилиш орқали белгилаш назарда тутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, шартнома мажбуриятларини бажариш учун кафолатлар бериш тартиби жорий этилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид