Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу борада якуний тўхтамга келинмаган» – ШҲТ бўйича координатор ўзаро савдода доллардан воз кечилиши эҳтимоли ҳақида
Айрим давлатлар бир неча йиллардан буён ШҲТ доирасида ўзаро миллий валютадан фойдаланиш масаласини кўтариб келмоқда. Бу масала томонлар ўртасида муҳокама қилинмоқда, лекин бир тўхтамга келинмаган.
29 июл куни бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан сўнг Ўзбекистоннинг ШҲТ бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов аъзо давлатлар ўзаро савдода АҚШ долларидан воз кечиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Ўзбекистон ШҲТдаги раислигида энг устувор йўналиш иқтисодий йўналиш ҳисобланади. Бу саноат кооперацияси, ички савдо, яшил иқтисодиёт ва рақамли трансформация – буларнинг ҳаммаси раислигимизнинг устувор йўналиши сифатида концепцияда ўз аксини топган. Бу борада Самарқанддаги тадбирда янги ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Босқичма-босқич [ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида] миллий валюталар орқали савдога ўтиш масаласи – бугунги кунда юзага келган мавзу эмас. Бу мавзу айрим давлатлар томонидан ШҲТда бир неча йиллардан буён кўтариб келинмоқда. Бу борада якуний тўхтамга келинмаган.
Махсус бир режа устида иш олиб борилмоқда. Бу қанақадир якуний ҳужжат эмас, буни ишчи дастур десак ҳам бўлади. Бу дастур ҳамон томонлар ўртасида экспертлар даражасида муҳокама қилинмоқда», дея Ўзбекистон вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:12 / 12.09.2022
“Самарқанд руҳи” – халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин
15:28 / 12.09.2022
ИИВ Тошкент шаҳри ва қўшни вилоятларга кириш-чиқиш ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди
11:13 / 12.09.2022
Шавкат Мирзиёев: ШҲТ айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим
07:50 / 12.09.2022